Линклар

Бугун Ироқ ҳукумати жорий йилда мамлакатнинг янги доимий конституциясини ишлаб чиқадиган қўмита ташкил этди.


55 аъзодан иборат қўмитани Ироқ парламентининг 161 аъзосидан 142 нафари қўллаб-қувватлади. Қўмитанинг 28 аъзоси шиа мусулмонлари, 15 аъзо курдлар иттифоқи вакиллари, саккиз аъзо собиқ Бош вазир Ийад Аллавий партияси ва қолган тўрт ўринни майда партиялар вакиллари эгаллаган. Агар иш режада белгиланганидек борса, қўмита жорий йил 15 октябрга қадар Ироқ янги конституцияси лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига тақдим этади.
Айни пайтда, бугун пойтахт Бағдод марказида содир этилган иккита портлаш оқибатида камида етти одам нобуд бўлди, 19 одам, жумладан, америкалик уч ҳарбий ҳам яраланди.
Шунингдек, АҚШ кучлари Ироқнинг Сурия билан чегараси яқинида вертолёт ва учқичлар мадади билан исёнчиларга қарши операцияларни давом эттирмоқда. Шанба куни бошланган операциялар давомида 100га яқин исёнчи ва америкалик уч ҳарбий нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG