Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 60 йиллик тантаналарида қатнашиш учун Европа қиган сафарини якунлади.


Латвия, Голландия ва Россиядан кейин Грузияга борган АҚШ раҳбари Тбилисининг мустақиллик майдонига йиғилган минглаб грузияликлар олдида қилган чиқишида Грузия ҳукуматининг қонун устиворлигини қайта тиклаш йўлида амалга ошираётган хатти-ҳаракатини олқишлади.
АҚШ раҳбари Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдириб, Грузиянинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиши Тбилиси расмийларининг Жанубий Осетия ва Абхазия можаросини тинч йўл орқали хал этиши билан боғлиқлигини урғулади. Жорж Буш бугун Грузиядан ўз ватанига жўнаб кетди.
XS
SM
MD
LG