Линклар

Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг Европага сафари давом этмоқда.


Карзай Европа Иттифоқи ва АҚШни Афғонистонга узоқ муддатли ёрдам кўрсатишни давом эттиришга чақирди. Карзайга кўра, Афғонистон ҳукуматининг ўзи давлат бюджетини маблағ билан таъминлай олиш даражасига етиши учун яна 10 – 15 йил вақт керак бўлади.
Бугун Франциянинг Страсбург шаҳрида Европа парламентида чиқиш қилган Ҳамид Карзай европаликлар ёрдами ва ҳамкорлиги туфайли афғонистонликлар ҳаётини яхшилаётганини маълум қилди. Карзай Афғонистон дунёдаги турмуш даражаси энг паст давлатлардан бири бўлиб қолаётгани, вазиятни яхшилаш учун хорижидан Афғонистонга кўпроқ ёрдам ажратилиши кераклигини урғулади.
Ҳамид Карзай НАТО раҳбари Яаап де Хуп Схеффер билан учрашиш учун бугун кечки пайт Брюссел шаҳрига боради.
Айни пайтда, Ҳамид Карзай ўз ҳукумати эълон қилган амнистия барча афғон жанггариларига таллуқли эканини тасдиқлади. Аммо у “Толибон” ҳаракати раҳбари Мулла Муҳаммад Умар амнистияни қабул қилиши эҳтимолдан холи, деган фикр билдирди.
Маълумки, 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши террор ҳужумлари уюштирилганидан кейин Вашингтон расмийлари Мулла Умарни ҳибсга олишга ёрдам берганларга 10 миллион доллар мукофот пули берилишини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG