Линклар

Ироӄда худкушлар мина ўрнатилган бешта автомобилни портлатди. 64 нафардан ортиӄ одам ӄурбон бўлди.


Тикрит шаҳридаги портлашда 31 киши, Хавижа шаҳридаги портлашда 30 киши ва Бағдоддаги учта портлашда камида 3 киши ӄурбон бўлди. Ўнлаб одамлар яраланди.
Ироӄ ғарбидаги Сурия чегарасидан узоӄ бўлмаган Анбар вилоятида АҚШнинг денгиз пиёда ӄўшинлари махсус операция ўтказди.Операция давомида исёнчилар ӄаттиӄ ӄаршилик кўрсатди. АҚШ генерали Жеймс Конвей:
- Анбар вилоятида коалиция кучлари «Матадор» деб номланган операцияни олиб бормоӄда. Маӄсад - чет элдан минтаӄага доимий келаётган хорижий жанггариларнинг ва исёнчиларнинг жанговар ҳаракатларини бостириш. Биз ҳарбий кийимда бўлган, айрим ҳолларда,ҳимоя камзуллари кийган одамлар билан жанг ӄиляпмиз ва шундан хулоса ӄилсак, улар ҳарбий тайёргарликдан ўтган ҳамда мамлакатнинг бошӄа худудларида биз бундайлар билан одатда тўӄнашмаганмиз, - деди.
XS
SM
MD
LG