Линклар

logo-print

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида америкаликларга ӄарши намойиш ўтказаётганларни тарӄатиб юбориш учун полиция куч ишлатди. Икки киши ҳалок бўлди, 50ка яӄин одам яраланди.


Тартибсизликлар сешанба куни Американинг Гуантанамо базасида асирдаги толибларни сўроӄ ӄилаётган терговчилар томонидан Қуръонга нисбатан хурматсизлик бўлгани ҳаӄидаги хабардан сўнг бошланган эди.
Афғонистон президенти Хомид Карзай бу ҳаӄда баёнот берар экан, бундай деди:
- Бу АҚШга ӄарши чиӄиш эмас. Бу Гуантанамода муӄаддас Қуръон китобига ҳаӄоратомуз ӄилиӄ ӄилингани ҳаӄидаги хабар муносабати билан норозиликдир.Бу – демократиянинг кўринишидир. Афғонистон – эндиликда демократия асосидаги мамлакат.Одамлар кўчага чиӄиб ўз норозиликларни билдириши мумкин.
Айни чоғда, НАТО Бош котиби Яаап де Хооп Схеффер Брюсселда бўлган матбуот анжуманида Афғонистондаги тинчлик ўрнатувчи кучларнинг миссиясини кенгайтириш ҳаӄида гапирди:
- Биз мамлакат ғарбидаги Хиротда ва унинг атрофидаги вилоятларда тинчлик ўрнатувчи кучларнинг миссиясини кенгайтирмоӄдамиз.
Шунингдек, жанубида, Қандаҳорда НАТО тинчлик ўрнатувчи кучларини жойлашишининг янги, учинчи босӄичига тайёргарлик кўраяпмиз. Афтидан, олдинда ӄўшинларни жойлаштиришнинг тўртинчи босӄичи ҳам турибди.
XS
SM
MD
LG