Линклар

Эрон уранни бойитиш ишларини ӄисман ӄайтадан бошламоӄчи.


Бу ҳаӄда бугун Эрон вице-президенти Ғулом Ризо Оғазода баёнот берди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Хасан Рухоний бу борада гапирди:
- Биз Европа Иттифоӄи билан музокараларни шу кундаги шартлар асосида давом эттириш иложсиз, деб ҳисоблаймиз. Музокаралар давомида биз уранни бойитишни тўхтатиб турдик ва бу бизга жуда ӄимматга тушди. Европа эса бундан зарар кўрмади. Эҳтимол уларга шу керак бўлгандир, шунга ҳаракат ӄилишгандир – бу бўлиши мумкин. Шунинг учун биз уранни бойитиш ишларини ӄисман ӄайта бошлаш зарур, деб ҳисобладик.
Кузатувчиларга кўра, бу баёнот Эрон билан олиб борилаётган музокараларни барбод ӄилади. Узоӄ ваӄтдан буён Буюк Британия, Франция ва Германия Теҳронни ядровий дастуридан воз кечиришга ҳаракат ӄилиб келди.
Эрон расмийлари бойитилган уранни фаӄат тинч маӄсадларда ишлатишга ҳаракат ӄилишини айтмоӄда. АҚШ Теҳрон ядровий ӄуролни яширинча ишлаб чиӄишига ишонади.
XS
SM
MD
LG