Линклар

logo-print

Афғонистонда сешанба куни бошланган оммавий тартибсизликлар давом этаяпти.


Бугун мамлакат шарӄида афғон ҳарбийлари ва намойишчилар билан бўлган отишмада уч киши ҳалок бўлди.
Кеча Жалолобод шаҳрида ҳарбийлар билан тўӄнашишда 4 киши ҳалок бўлган, 70 нафардан ортиӄ одам жароҳатланган эди.
БМТ ўз ходимларининг бир ӄисмини Афғонистоннинг Жалолобод шаҳридан олиб чиӄмоӄда.
Сешанба куни оламон БМТ ваколатхонаси ва Покистон консулхонаси ҳамда ҳукумат биноларига хужум ӄилган эди.
Тартибсизликлар Американинг Гуантанамо базасида асирдаги толибларни сўроӄ ӄилаётган терговчилар Қуръонга нисбатан хурматсизлик ӄилгани ҳаӄидаги хабардан сўнг бошланган эди.
Афғонистон президенти Хомид Карзай бундай баёнот берди:
- Афғонистон полицияси ва армияси норозилик намойишлари пайтида вазиятдан тўғри хулоса чиӄаришга ҳозирча тайёр эмас. Бир нечта бино ёӄиб юборилганини, полиция бунга ӄараб турганини кўрдингиз. Ҳоким «зўравонликка йўл ӄўйилмасин», деб айтган ва полиция шунда ҳаракат ӄилиши керак эди – ҳаракат ӄилмаган.
XS
SM
MD
LG