Линклар

Бугун Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида соқчилар отиб ўлдирган одам худкуш кимса эканига шубха билдирилмоқда.

  • Ҳасанжон

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига асосланиб “РИА-Новости” ахборот агенлигининг билдиришича, соқчилар ўша кимса элчихона олдида ўзини портлатмоқчи эканидан гумонсираб уни отган. Расмийларга кўра, ўлдирилган кимсадан портловчи модда топилмаган.
Тошкентдаги Исроил элчихонаси расмийси айтганига асосланиб Қуддус шаҳридаги “Кол Исроил” радиоси маълумотига кўра, ўлдирилган кимса ҳарбий кийимда бўлган ва қўлида ёғочдан ясалган буюм бўлган. Соқчилар уни динамит деб ўйлаган.
Хабарларга кўра, ўлдирилган кимса рус миллатига мансуб бир ишсиз фуқаро бўлган. Ҳозирча унинг шахсияти аниқланмаган.
XS
SM
MD
LG