Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:31

Андижонда минглаб одам норозилик намойиши ўтказаётган вилоят ҳокимияти биноси яқинида ўқ отилгани ҳақида хабарлар олинди.


Ҳозирча талафот ҳақида маълумот йўқ. Ундан олдин Ўзбекистон ҳукумати расмийлари ва нарозилик намойиши вакиллари ўртасида музокара олиб борилаётгани тўғрисида хабарлар олинган эди.

Норозилик намойиши қатнашчилари акрамийликда айбланиб судланаётганлар устидан адолатли ҳукм чиқарилиши, яъни уларнинг озодликка чиқарилишини, шунингдек, бегуноҳ қамалган мусулмонлар ва сиёсий маҳбуслар озод этилишини талаб қилмоқда. Баъзилар президент Ислом Каримовнинг истеъфо беришини талаб қилди. Айни пайтда, ҳукумат шаҳарда хавфсизлик чораларини кучайтирди.

Андижон вилоят ҳокимлигини эгаллаб олганлардан бири Шарипжон Шокиров Озодлик радиосига норозилар ҳукуматга фақат бир талаб қўяётганини айтди.

“Бизнинг фақат биттагина талабимиз бор. Шу боллаларни чиқариб юборишсин. Ана шу тухмат билан қамалган болаларни ва кейин Акрамжонни (Йўлдошевни)”.

Шокировга кўра, ҳукумат расмийлари норозилар талабини бажаришни рад этган ва ўрнига Ички ишлар вазири Зокир Алматов уларга қўшни Қирғизистоннинг Ўш вилоятига чиқиб кетишларига имконият берилишини айтган.

Намойишчиларга кўра, улар бин неча милиция ходимини гаровда ушлаб турибди.

“УзА” ахборот агентлиги хабарига кўра, тартибсизлик жумага ўтар кечаси бир қанча қуролланган жиноятчи Андижондаги ҳарбий қисмга ҳужум уюштирганидан кейин бошланган.

Ўзбекистон ҳукумати маълумотига кўра, отишмада тўққиз одам нобуд бўлган 34 одам яраланган.

Ўнлаб ўқотар қуролга эга бўлган бу шахслар жазони ўташ колониясига ҳужум қилган. Қамоқхона нозирлари билан ҳужумчилар ўртасида отишма юз берган. Шунда сўнг ҳужумчилар бир гуруҳ маҳбусни қамоқдан чиқариб юборган.

Бу Тошкент вақти билан соат 19:00гача олинган маълумотлар эди.
XS
SM
MD
LG