Линклар

Андижон исёни (14 май, Тошкент вақти билан соат 10)


“Озодлик” мухбири Садриддин воқеа жойидан хабар беради.

Айни пайтда Андижон вилояти ҳокимлиги олдидаги майдонга йиғилганлар сони тахминан 2-3 минг кишини ташкил этади.

Норозилик намойишчилари сони ортиб боришда давом этмоқда.

Бу ердаги Бобур ҳайкали пойига тунги отишмаларда ҳалок бўлган 7 кишининг жасади олиб келинди.

Йиғилган халойиқ ҳукумат ва Каримовга нисбатан ўз норозилигини изҳор этяпти.

Улар юз берган қонхўрликлар учун ҳукумат жавоб беришини ва истеъфога чиқишини талаб қиляпти.

Қанчадан-қанча одам ўлиб кетди. Президент халқнинг олдига келиб, тушунтириб берсин. Халққа ҳозир қийин, - демоқда одамлар.

Андижоннинг шунча халқи қириб юбориладию, нега телевидение кўрсатмайди? Россияда тўртта одам ўлиб қолса, бутун дунёга жар солинади. Бу ерда андижонликларнинг қанча-қанчасини аскарлар қириб юборди, - деди фуқаролар бири.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, аскарлар ва милиционерлар ўликларнинг сонини яшириш мақсадида жасадларни машина юклаб, олиб кетмоқда.
XS
SM
MD
LG