Линклар

Андижон исёни (14 май, Тошкент вақти билан соат 9)


14 май куни эрталабки соат 6 да Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олди анча тинч эди. Бу ерда ўликлар, ёниб кетган машиналар бор эди.

Бу сукут ярим соатда давом этди. Сўнг бирданига отишма бошланди. Автоматлар ва БТРлардан ўқлар вилоят ҳокимлиги биноси томида бўлган 2-3 кишига томон отилди.

Бу отишма ҳам бир соатча давом этди.

Шундан кейин майдонга томон аёллар, болалар ва эркаклардан иборат оломон кела бошлади.

Улар: Бизнинг фарзандларимизни ўлдирди. Улар бизни отишди. Қон тўкишди, - деган фарёдлар қилмоқда.

Айни пайтда уларга ҳар томондан келаётган одамлар қўшилмоқда. Ҳозир бу ерда тахминан мингдан ортиқ одам бор.

Машина ва БТРлардаги ҳарбийлар аста-секин чекинмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, шифохоналарда аҳвол жуда оғир. Ярадорлар ва ўлганлар сони жуда кўп.
XS
SM
MD
LG