Линклар

Сўхда хавотир бор, ҳаёт одатдагидек давом этмоқда


Саида Фарғона вилоятининг Сўх туманида яшовчи аҳоли вакиллари Андижон воқеалари муносабати билан одамларда бирмунча хавотир борлиги, аммо ҳаёт одатдаги маромда давом этаётганини билдирди.

Сўхликларнинг аксарияти Андижонда нималар бўлгани хусусида шу пайтгача айтарли тасаввурга ҳам эга эмаслигини таъкидлади.

Маълум бўлишича, юқоридан келган буйруқ бўйича тумандаги корхона ва ташкилотларда навбатчилик ташкил этилган.

Фарғона шаҳрида яшовчи фуқароларнинг таъкидлашича, бу ерда расман фавқулодда ҳолат эълон қилинмаган бўлса-да, маҳаллий ҳокимият вакиллари кечки соат 20 дан кейин аҳолининг, айниқса, ёшларнинг кўчага чиқишини тақиқлаган.

Уларнинг қўшимча қилишича, Фарғонадан Андижонга элтувчи барча йўллар беркитилган.
XS
SM
MD
LG