Линклар

Наманганлик шифокорлар Андижонга жўнатилди


14 май куни Наманган вилояти марказий шифохонасининг ўндан ортиқ шифокори Андижон шаҳрига жўнатилди. Олинган маълумотларга кўра, улар реанимация бўлими шифокорларидир.

Сўнгги хабарларга қараганда, Намангандан Андижонга олтита ҳарбий машинада ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам жўнатилган.

Наманган вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли ҳарбий гарнизон вакилларининг “Озодлик” мухбирига маълум қилишича, улар Андижондаги ҳамкасбларига ёрдам кўрсатиш учун юборилган.
XS
SM
MD
LG