Линклар

Дукчи эшон чор истибдодига қарши қўзғолон кўтарганди


Ҳакимбек Айни кунларда кескин норозлик чиқиши юз бераётган Андижон шаҳри тарихда ҳам бир қанча йирик халқ ҳаракатлари ва қўзғолонлари маркази бўлган эди.

Тарихнинг қалтис ўйинини қарангки, бундан бир асрдан кўпроқ вақт муқаддам Дукчи эшон бошчилигида кўтарилган халқ қўзғолони ҳам айнан май ойида бошланганди.

Дукчи эшон қўзғолони мамлакатда йилдан-йилга кучайиб бораётган зулм ва чор истибдодга қарши 1898 йил май ойида содир бўлганди.

Олим Бахтиёр Исабековнинг айтишича, айнан 13 май куни кечаси Дукчи эшон бошчилигидаги 2 мингдан ортиқ қўзғолончиларнинг Андижондаги рус гарнизонига ҳужум қилиш режасини тузган. Бундан мақсад ўқотар қуролларни қўлга киритиш эди. Аммо замонавий қуролли чор қўшинлари режада белгиланганидан аввал ҳужумга ўтган, ибтидоий қуролланган қўзғолончиларни мағлубиятга учратди.

“Қўзғолон иштирокчиларидан 546 киши халқ душмани сифатида маҳкамага тортилди. 14 июнда уларнинг 380 таси отиб ташланди. 208 киши Сибирга сургун қилинди. Бу қўзғолон халқ онгида истибдодга қарши курашиш мумкинлиги тўғрисида чуқур из қолдирган”, - дейди Б.Исабеков.

Тарихчи Музаффар Эсоновнинг таъкидлашича, чор маъмурлари қўзғолончилар отилаётган пайтда аёллар ва ёш болаларни бу қатлни кўришга мажбур этган.

Дукчи эшон қўзғолони рус мустамлакасига қарши исёнларнинг бири, холос. Озодлик йўлидаги бундай норозилик чиқишларидан яна бир қанчасини санаш мумкин.

Лекин Андижонда куни-кеча содир бўлган норозилик чиқишининг сабаблари нима?

Шоир ва ҳофиз Дадахон Ҳасан Андижондаги воқеаларнинг асл сабаби мамлакатдаги нодемократик тузум эканини билдирди.

“Мамлакатимизда давом этаётган зулм, истибдод, қаҳатчилик, ишсизлик, қаттиққўл ва тор сиёсат бу воқеаларга сабаб бўлди. Халқимизга бирор соҳада эмин-эркинлик йўқ”, - деди Д.Ҳасан.
XS
SM
MD
LG