Линклар

Андижонда ўн минглаб экстремистлар бамайлихотир юрганига ишониш қийин


Феруза Ҳукумат расмийлари Андижондаги норозилик чиқиши иштирокчиларини “жиноятчилар”, “экстремистлар” деб атамоқда. Жамиятшунос Баҳодир Мусаев эса Андижонда ҳақиқий халқ исёни бўлганини таъкидлаяпти.

Унинг фикрича, Андижон воқеаларини ҳеч иккиланмасдан миллий халқ қўзғолони сифатида баҳолаш мумкин.

“Бу - йиллар давомида халқ кўнглида йиғилган аламлар ва норозиликлар ифодаси. Халқ атрофида порахўрлик, жимжимадор қоғозбозлик, қашшоқлик, очлик, ўз ҳуқуқларининг мунтазам бузилиши ва ҳоказоларни кўрмоқда. Андижонликлар ўзлари кундалик ҳаётда гувоҳ бўлаётган воқеаларга норозилигини билдирди”, деди Б.Мусаев.

Жамиятшуноснинг айтишича, исёнчилар расмийлар томонидан жиноятчилар, экстремистлар сифатида талқин қилинаётганига ишониш мумкин эмас.

“Андижонда бўлган воқеалар миқёси, унда иштирок этган аҳоли сони кўп нарсадан далолат беради. Мен Ўзбекистонда, хусусан, Андижонда ўн минглаб экстремистлар бамайлихотир юрганига ишона олмайман”, деди Б.Мусаев.

Унинг таъкидлашича, расмий маълумотларда намойишда оддий кундалик эҳтиёжини қондира олмай қийналаётган минглаб аҳоли иштирок этгани ҳақида сўз ҳам айтилмаган.
XS
SM
MD
LG