Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:18

Қува марказида ҳарбий техника турибди


Саида Андижон шаҳридан 35 километр узоқликда жойлашган Фарғона вилоятининг Қува тумани марказида ҳарбий техника воситалари турибди.

Бу ҳақда хабар қилган қувалик фуқаронинг сўзларига қараганда, 14 май куни бу ердан Андижон томонга танклар ва БТРлар ўтиб кетган. Баъзи ҳарбий техникалар хавфсизликни таъминлаш мақсадида Қува марказида қолдирилган.

Унинг таъкидлашича, айни пайтда Қувада вазият тинч. Бозорлар, дўконлар одатдагидек ишламоқда. Аммо халқда хавотир мавжуд. Кўчаларда милиция ходимларини анча-мунча. Улар одам гавжум жойларда тезда ҳозир бўлмоқда.

“Одамлардан уйлари эшикларини беркитиб ўтириш талаб қилиняпти. Террорчилар Шаҳрихонга ўтгани ҳақида миш-мишлар бор. Шаҳрихон эса Қувага жуда яқин”, деди суҳбатдош.

Маълум бўлишича, Қува мактабларида кучайтирилган навбатчилик ташкил этилган. Барча мактабларга 4-5 кишидан иборат ўқитувчилар гуруҳи навбатчилик ўтамоқда.

Марғилонликлар ҳам одамларда бироз хавотир сезилса-да, ҳаёт одатдаги маромда давом этаётгани, ҳамма турмуш ташвиши билан бандлигини билдирди.

Уларнинг айтишича, шаҳарда милиция постлари кўпайтирилган. Баъзи телеканаллар, жумладан, Андижон ёшлар телеканали кўрсатмаяпти.

“Одамлар барча маълумотларни миш-мишлар орқали олмоқда”, деди марғилонликлардан бири.
XS
SM
MD
LG