Линклар

Париждаги чегара билмас мухбирлар ташкилоти бугун Ўзбекистон ҳукуматини журналистларга эркин фаолият олиб боришларига тўсиқ қилмасликка чақирди.


Ташкилот вакили Паскалб Бонамур бу ҳақда "Озодлик" мухбирига шуларни айтди:
"Биз Президент Ислом Каримовни ҳамкасбларимизни Андижонда бўлаётган воқеаларни ҳалақаит бермасликка чақирдик. Сабаби у ерда бўлаётган ходисалар жуда жиддий ва биз хавотирдамиз. Билишимизча, бир гуруҳ россиялик журналистларга шанба куни воқеаларни ёритишга рухсат берилмаган", - деди Паскал Бонамур.
Шанба куни Ўзбек расмийлари Андижондаги барча маҳаллий ва хорижий журналистлардан, биз сизларни хавфсизлигингизга кафолат бераолмаймиз деб, улардан вилоятни тарк этишни талаб этган эди. Чегара билмас мухбирлар ташкилоти вакили Паскал Бонамурга кўра эса, аслида бу ерда мақсад бошқа бўлган.
"Менимча Каримовни журналистларнинг хавфсизлиги қизиқтирмайди. Каримов журналистлар Андижондаги воқеалар гувоҳи бўлмаслиги ва айни пайтда аҳоли воқеалар ҳақида четдан ахборот олмаслиги учун тиришмоқда. У мамлакатда Қирғизистондаги каби инқилоб рўй беришидан хавотирда", - дейди Чегара билмас мухбирлар ташкилоти вакиласи Паскалл Бонамур. Ташкилот жума куни ҳам баёнот тарқатиб, ўзбекистон ҳукуматини хорижий телеканаллар кўрсатувларини тўсмаслик ва Интернетни бўғмасликка чақирганди. Маълумотларга кўра, аксар ўзбекистонликлар ахборот қамали ичида қолган ва Андижондаги воқеалар ҳақида тўла маълумот олаолмаган.
XS
SM
MD
LG