Линклар

Андижон фожеаси қурбонларига ҳурмат бажо келтирилди

  • Садриддин Ашур

16 май куни Тошкент марказидаги “Жасорат” монументи пойига гулчамбарлар қўйилиб, Андижон воқеаларида қурбон бўлган фуқаролар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Мазкур акцияда бир гуруҳ журналистлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

“Биз бу ерга 13-14 май кунлари Андижонда қурбон бўлганларнинг яқинларига ўз ҳамдарлигимизни билдириш учун йиғилдик. Буни фуқаролик бурчимиз ўлароқ, қалб амримиз билан қилмоқдамиз. Шу билан бирга, одамларнинг бегуноҳ қурбон бўлганига жамоатчилик эътиборини қаратмоқчимиз”, - деди акция иштирокчиси, мустақил журналисларнинг Сўз ва фикр эркинлиги қўмитаси раҳбари Инера Сафаргалиева.

Мустақил журналист Элмира Ҳасанованинг сўзларига кўра, у бу ерга андижонликлар билан бирга эканини изҳор этиш учун келган.

“Юзлаб одам қурбон бўлган эса-да, шу пайтгача мамлакатда мотам эълон қилинмади. Ҳукумат ўз фуқароларига мотам тутмас экан, биз уларга мотам тутамиз ва улар билан фахрланамиз”, - деди Э.Ҳасанова.

Сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевнинг таъкидлашича, аскарлар халққа, оналарга, болаларга қарата ўқ отган бу сана Ўзбекистон тарихига қора кун бўлиб киради.
XS
SM
MD
LG