Линклар

“Озодлик” радиоси Андижонлик тингловчилардан бири “Озодлик” радиосига қўнғироқ қилиб, 13 май куни содир бўлган қирғинбарот ҳақида сўзлаб берди:

“Одамлар ёш болалари билан митинг бўлган жойдан қочаётган вақтда пистирмада турганлар уларга қарата ўқ узган. Улар (халқ) орасида ҳеч қандай террорчи ёки жангари бўлмаган. Шундан деяётганларнинг ўзлари жангари аслида. Каримовнинг ўзи бин Лодин, ўзи жангари.

Сойда одамларни қириб юборди. Кўча тўла қон. Кўча кушхонага ўхшайди. Ичаклар, миялар сочилиб ётибди.

Ҳозир кўчаларда битта-иккита машина кўзга ташланади. Одамлар жуда кам. Ҳаммада қўрқув бор.

Ҳокимлар одамлардан кўчага чиқмасликни сўраяпти. Гўёки террорчилар келар эмиш. Террорчи уларнинг ўзлари-ку!

Акаев ҳақиқий эркак экан. Халқига ёқмагани учун Москвага чиқиб кетди.

Халқни қириб юборишнинг нима фойдаси бор. У (Каримов) ҳам эрта-индин ўлади-ку барибир”.
XS
SM
MD
LG