Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:02

Маҳбусларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда


Зикрилло Ишонч Андижонда исёнчилар томонидан қамоқхонадан озод этилган маҳбуслар тақдири ҳақида бир-бирига қарама-қарши хабарлар тарқатилмоқда.

Маълумотларга кўра, 13 май куни тунда қамоқхонадан жами 500 атрофида маҳбус озод қилинган. 100 маҳбус ўшанда қамоқхонани тарқ этишни истамаган.

Андижон воқеаларидан сўнг 260 маҳбус қамоқхонага қайтиш ниятида ички ишлар идораларига мурожаат қилган.

Бу ҳақдаги маълумотлар расман эълон қилинмаётгани боис, қамоқхонадан озод этилган маҳбусларнинг яқинларида хавотир пайдо бўлмоқда.

“Акам 1999 йилда “Ҳизб ут-таҳрир”га алоқадорликда айбланиб қамалган. Андижон қамоқхонасида эди. Ҳозир акам ўлгани ҳақида гап-сўзлар эшитяпмиз. Уйимизда ҳамма хавотирда. Онам қаерга мурожаат қилишини билмай йиғлаб ўтирибди”, - дейди Қашқадарёнинг Китоб шаҳрилик Темур Йўлдошев.

Т.Йўлдошев маҳаллий ички ишлар бўлимига мурожаат қилгани, лекин бу масалада ёрдам бера олмаслигини айтганини маълум қилди.

Эри Андижон қамоқхонаси бўлган тошкентлик аёлнинг сўзларига қараганда, телевидениеда қамоқдагиларнинг барчаси озодликка чиқиб кетгани ҳақида гапирмоқда. Жазони ижро этиш бош бошқармасидан ҳам аниқ жавоб олишнинг иложи бўлмаётир.

Ички ишлар вазирлиги, Жазони ижро этиш бош бошқармаси, Миллий хавфсизлик хизматидан “Озодлик” мухбирига бу масалада бирор тушунтириш берилмади.
XS
SM
MD
LG