Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:59

Хуршид Дўстмуҳаммад Андижондаги намойишчиларни шўрванинг кир кўпигига қиёслади


“Озодлик” радиоси “Миллий тикланиш” партияси раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси Хуршид Дўстмуҳаммад телевидение орқали чиқишида Андижон воқеаларига ўз муносабатини билдирди.

Унинг сўзларига қараганда, қозонда қайнаётган шўрванинг кир кўпигини олиб ташламаса, овқат таъми бузилади.

“Ўзбекистон халқи мустақиллик йилларида мамлакат раҳбарияти бошчилигида ажойиб ниятлар билан ишлаяпти. Афсуски, ёввойи ўтлар, кир кўпиклар пайдо бўларкан. Бутун миллат тўғри йўлдан кетаётганда унинг йўлини тўсадиган, чалғитадиганларни кесиб ташлашдан, кўпикни олиб, отиб юборишдан бошқа илож йўқ. Андижонда бўлган воқеаларда бунинг мисолини кўрдик”, - деди Х.Дўстмуҳаммад.

Х.Дўстмуҳаммаднинг таъкидлашича, бўлиб ўтган воқеалардан тушкунликка тушиш, оҳ-воҳ қилиш керак эмас. Энди бундай воқеалар бўлмаслиги учун халққа мурожаат қилиш, ҳаётга кенгроқ қараш лозим.

Унинг фикрича, Андижонда бўлган воқеалар давлат раҳбарининг ёки фақат андижонликларнинг эмас, балки бутун халқнинг дардидир.
XS
SM
MD
LG