Линклар

Хуршид Дўстмуҳаммаднинг сўзлари одамларни ғазабга келтирди


“Озодлик” радиоси Олий Мажлис қуйи палатаси Хуршид Дўстмуҳаммад телевидение орқали чиқишида Андижонда намойишга чиққанларни шўрванинг кир кўпригига қиёслагани баъзи кишиларнинг ғазабини қўзғатди.

Фуқаролар бири “Озодлик” радиосига қўнғироқ қилиб, Х.Дўстмуҳаммад ўз сўзлари билан уни ҳам, халқни ҳам ҳақоратлаганини таъкидлади ва қуйидаги мулоҳазаларини билдирди:

“Хуршид Дўстмуҳаммадга ўхшаганларни шарманда қилиш керак. Халқ кўпик бўлиб қолдими! Унинг ўзи кўпик. Бу муттаҳам бир вақтлар биз билан биргаликда “Бирлик” таркибида курашган эди. Энди амалга миниб олиб, халқни кўпик дейдими? Бу миллатга нисбатан сотқинлик-ку! “Қозонда қайнаётган шўрванинг кир кўпиги” деб одамларни ҳақорат қилаётганини қаранг буни.

Халқ ғалаёнда, ғазабда. Ўликларни беркитиб, эгаларига бермаса, бу қанақаси бўлди?

Қочқинларни қабул қилаётгани учун қирғиз халқига минг раҳмат. Мен Андижон халқига таъзия билдираман. Имконим бўлса, ҳозир бориб, уларга ёрдам қилардим.

“Жасорат” монументи олдида Андижон қурбонлари хотирасига ҳурмат билдирилгани тўғри бўлди. Тошкентнинг радио ва телевидениеси эса бир ёқлама, фақат ноғора чалиш билан овора”.
XS
SM
MD
LG