Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:58

Ўзбекистон аҳолиси муқобил ахборотлардан мосуво қилинмоқда


Дилнаво

Андижон воқеалари бошланиши билан Тошкентда Россия каналларини олиб кўрсатиш тўхтатилди. Аҳолига хорижий телеканаллар пакетини сотувчи “Камалак” компанияси янгиликлар дастурлари вақтида кўнгилочар кўрсатувларни уламоқда.

“Камалак” компанияси вакиллари Россия телеканалларида ахборот дастурлари берилаётган вақтда бундай иш тутилаётгани ҳақида “Озодлик” мухбирига изоҳ билдиришни истамади.

Мустақил журналист Элмира Ҳасанованинг фикрича, аҳолининг кўпчилиги Россия телеканаллари тарқатадиган маълумотларга ишонишини билган ҳукумат имкон қадар ҳар қандай мустақил ахборотни тўсишга ҳаракат қиляпти.

“Бир ой муқаддам Ўзбекистон телерадиокомпанияси ҳамда кабель телевидениеси ҳақидаги янги қонун лойиҳасини ўқигандим. Унда фавқулодда ҳолатлар вақтида кабель ТВлар ва мустақил ахборот узатувчи каналлар юқорининг буйруғи билан узиб қўйилиши ҳақида қўрқинчли моддалар бор. Энди аҳолини ахборотдан маҳрум қилиш қонун билан асосланадиган бўлади”, - деди Э.Ҳасанова.

Маълум бўлишича, мазкур воқеалар ҳақида Россия ва хорижий радиоларнинг эшиттиришлари олиб узатиш ҳам тўхтатилган.

Э.Ҳасанованинг билдиришича, Тошкентдаги ФМ радиолари Андижон воқеалари ҳақида холис ахборот тарқатмаган. Ўтган йилги портлашлар ҳақида биринчи бўлиб ахборот бергани ҳақида мақтаниб юрган “Пойтахт” радиостанцияси ҳам Андижон воқеаларнинг иккинчи куни кечга яқин Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг юзаки ахборотини бериш билан чекланган.

Э.Ҳасанованинг таъкидлашича, телевидение чегараларни тан олмайдиган, қолаверса, Интернет замонида аҳолини ахборотдан тўсиш аҳмоқликдир. Ҳукуматнинг бу ҳаракатлари яна бир бор унинг қўрқоқлиги ва муаммоларни еча олмаслигини кўрсатди.
XS
SM
MD
LG