Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:01

Андижонда нарх-наво барқарорлашмоқда


Саида Андижонда бугун ҳаммага маълум воқеалар сабабли озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин кўтарилган эди. Янги маълумотларга кўра, шаҳарда дўконлар очилиб, нарх-навода бирмунча тушган.

“Бугун бозорга тушдим. Картошкани 500 сўмдан олдим. 300 сўмга чиқиб кетган нон нархи 125 сўмга тушибди”, - деди андижонликлардан бири.

Молия вазирлиги вакилининг “Озодлик” мухбирига билдиришича, фавқулодда вазиятлар учун ҳар бир вилоят ҳокимлигида захира жамғармаси бўлади. Бундай вазиятларга кўрилган иқтисодий зарар мазкур жамғарма ҳисобидан қопланади.

Андижонда воқеалардан шаҳар аҳолиси орасида моддий ва маънавий зарар кўрганлар кўп. Шахсий автомобиллар, баъзи уйлар ёниб кетди.

Молия вазирлиги вакили уларга товон тўлаш масаласи ҳали кўриб чиқилмаганини маълум қилди.

“Улар кейинчалик суғурта компаниялар зарарни ундириб олиши мумкин”, - деди вазирлик вакили.

Ижтимоий таъминот вазирлиги вакиллари Андижонда пенсия ва нафақалар тўлаш бир муддат ҳам тўхтаб қолмаганини таъкидламоқда.

Аммо андижонликлик пенсиядаги ўқитувчининг айтишича, ҳозир шаҳарда ижтимоий таъминот бўлимлари ишламаяпти. Шу сабаб у пенсиясини ололгани йўқ.
XS
SM
MD
LG