Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:57

Бош прокурор Андижонда 169 киши ўлганини билдирди


17 май куни Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров Андижонда бўлиб ўтган воқеалар юзасидан брифинг ўтказди.

Унинг сўзларига қараганда, мазкур воқеалар юзасидан Жиноят кодексининг бир неча моддалари, жумладан, қўпорувчилик, терроризм, тақиқланган ноқонуний гуруҳлар тузиш кабилар бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятчилар куч ишлатувчи идоралар объектларига ҳужум қилгандан сўнг 53 та автомат, 4 милтиқ, 2 мингта ўқ-дорини қўлга киритган.

Қуролланган гуруҳ Андижондаги қамоқхонадан 526 маҳбусни озодликка чиқариб юборган.

Бугунги кунда уларнинг 309 нафари ўз ихтиёри билан қайтиш ҳақида ички ишлар идораларига мурожаат қилган. 14 маҳбус эса мажбуран ушлаб келинган.

Андижондаги тўқнашувлар чоғида жами 169 киши ўлган. Уларнинг 32 нафари ҳарбийлардир. Шунингдек, бу ерда 3 аёл ва 2 бола ҳам қурбон бўлган.

Қуролли гуруҳдан 128 та автомат ва 34 та тўппонча тортиб олинган.
XS
SM
MD
LG