Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:52

Диндорлар устидан назорат кучайтирилди


Дилнаво Маълумотларга кўра, Андижон воқеаларидан сўнг Тошкентда диндор хотин-қизлар ва диний экстремистик гуруҳларга аъзоликда айбланиб, қамалиб чиққанлар устидан назорат янада кучайтирилган.

Диний фаолияти туфайли жазони ўтаб чиққан аёлнинг айтишича, ҳижобли аёллар яшайдиган хонадонларга ҳуқуқ-тартибот ходимлари келиб, қаердалигини суриштириб кетмоқда.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси (конституциявий тузумга тажовуз қилиш) бўйича айбланиб, жазони ўтаб чиққан йигит ҳам юқоридаги маълумотларни тасдиқлади.

“Бундай пайтларда бизга ўхшаганлар билан дарҳол тушунтириш ишлари бошланиб кетади. Андижон воқеаларидан кейин ҳам шундай бўляпти”, - деди йигит.

Эри айни пайтда жазо муддатини ўтаётган Нодира Азимова олдига милиция ходимлари келиб, намойишларга чиқмаслик ҳақида тушунтириш хати ёздириб олганини билдирди.

“Андижон воқеалари жазони ижро этиш муассасаларидаги диндор маҳбусларга ҳам таъсир этади. Ҳозир қамоқхоналарда карантин бошланганини эшитдим”, - деди Н.Азимова.

Тошкентдаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг раиси маслаҳатчиси “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бундай деди:

“Шанба куни хонадонма-хонадон кириб, диндор оилалар билан гаплашиб чиқдим. Ҳеч қандай оқимларга, намойишларга қўшилмаслиги ҳақида тилхат ҳам ёздириб олдим. Маҳалламиздаги диндорлар доимий назоратда”.

Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакили:

“Андижон воқеалари муносабати билан қамоқхоналардаги маҳбусларни сақлаш шароитида ўзгариш бўлиши мумкинми”, - деган саволга жавоб қайтаришни истамади.
XS
SM
MD
LG