Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:47

Хабар тасдиқланмади


Зикрилло Ишонч Электрон оммавий ахборот воситаларидан бири Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Рустам Шоабдураҳмонов устидан жиноят иши қўзғатилгани, буни ички ишлар вазири ўринбосари Алишер Шарафуддинов шахсан тасдиқлагани тўғрисида хабар тарқатди.

Ички ишлар вазирлигининг тергов бош бошқармаси бошлиғи Шавкат Икромов “Озодлик” мухбири билан суҳбатда ИИВда собиқ ҳоким устидан ҳеч қандай жиноят иши йўқлигини таъкидлади.

Шунингдек, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова ҳам бу ҳақда ўзида маълумот йўқлигини билдирди.

Миллий хавфсизлик хизматидан эса бу ҳақда маълумот олишнинг иложи бўлмади.

“Озодлик” мухбири ички ишлар вазири ўринбосари А.Шарафуддинов билан ҳам шу хусусда суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

У бу ҳақдаги хабарни тасдиқламагани, ҳатто собиқ ҳоким устидан жиноят иши қўзғатилганидан хабари ҳам йўқлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG