Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:50

Қирғиз матбуотида Андижон воқеаларига қизиқиш катта


Абдуллоҳ Эргаш Қирғизистон оммавий ахборот воситалари Андижон воқеалари бошланган буён уни мунтазам ёритиб келмоқда. Ўш шаҳридаги ахборот воситалари бу воқеалар ҳақида биринчилардан бўлиб хабар тарқатди.

ЎшТВ директори Халилжон Худойбердиевнинг сўзларига қараганда, 13 май куни мазкур телеканал ахборот агентликларидан олинган маълумотларни ўзининг “Янгиликлар” дастурида мунтазам бериб борган. Бироқ чегара ҳар икки томондан ёпиқ бўлгани учун телеканал ўз мухбирларини воқеа жойига юбора олмаган.

Ўшдаги “МезонТВ” мухбири Ҳулкар Исомова Андижон воқеаларидан юзасидан бевосита репортажлар тайёрлагани учун Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан тазйиққа олинаётганини билдирди.

“Биз Ўзбекистон ҳудудида бўлиб, лавҳалар тайёрладик. Кеча эса Қорасувдаги халқ ҳаракати раҳбарлари билан мулоқотни эфирга узатдик. Шундан кейин Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари вакиллари менга қўнғироқ қилиб, мазкур лавҳаларни сотишимни сўради. Бу таклифга кўнмаганимдан кейин улар менга турли таҳдидлар қилмоқда”, - деди Ҳ.Исомова.

Ўш шаҳридаги ўнга яқин телеканаллар, барча газеталар Андижон воқеаларига жуда катта ўрин бермоқда.
XS
SM
MD
LG