Линклар

logo-print

Айни пайтда Андижондаги зўравонлик боис Қирғизистонга ўтган ўзбекистонлик қочқинларга ёрдам масаласи кун тартибида қолмоқда.


Хавфсизлик Кенгаши котиби Мирослав Ниёзовнинг айтишича, Андижондаги қонли воқеалар ўлароқ 538 Ўзбекистон фуқароси Қирғизистонга ўтган:
"Мана шу 538 одамнинг 12 нафари яраланганлар, яна 12 нафари қамоқхонадан қочган собиқ махбуслар. Шунингдек улар орасида 19 нафар ёш бола, 94 нафар аёл ҳам бор. Қолганини эркаклар ташкил этади", - деди Мирослав Ниёзов.
"Озодлик" мухбирининг Қирғизистоннинг Сўзоқ қочқинлар лагеридан хабар беришича, ҳозирда Қирғистон ҳукумати ўзбекистонлик қочқилнарни озиқ-овқат билан таминламоқда. Аммо, ҳозирча уларга Қирғизистон ҳукумти расман қочқин мақомини бермаган. БМТ Қочқинлар идораси ҳозирда Қирғизистоннинг Сўзоқ ва Бозорқўрғон минтақасида ўзбекистонлик қочқинларга зарурий ёрдамни бермоқда.
XS
SM
MD
LG