Линклар

Шунингдек, Андижон воқеалари борасида Европа Иттифоқининг бошқа расмийлари ва қатор нуфузли ташкилот вакиллари томонидан ҳам танқидлар ёғилмоқда.


Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки раҳбари Жан Лимьер, Ўзбекистон раҳбариятига, очиқ сиёсат масаланинг яккаю-ягона ечими бўлиши мумкинлигини бир неча бор айтганини билдирган.
"Банкимиз рахбари Жан Лимьер Ўзбекистон борасида гапириб, бу кўпдан бери хавотир билдириб келинаётган холат эканини айтди. Биз кўпдан бери очиқлик масаланинг яккаю-ягона ечими эканини айтиб келганмиз. Кенг омма иштирокидаги самарали бошқарув тараққиёт учун муҳим омилдир. Ўзбекистон улкан имкониятларга эга улкан давлат эканини, аммо шаффоф сиёсат олиб борилмас ва самарали бошқарув бўлмас экан, тараққиёт ҳам бўлмаслигини кўп марта айтганмиз", - деди банк вакиласи.
XS
SM
MD
LG