Линклар

Айни пайтда Қўшма Штатлар Андижонда Ўзбек қўшинлари қуролсиз фуқороларга қарши ўт очгани борасидаги хабарлардан ўта ташвишга тушганини маълум қилди.


АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Ричард Баучер бу ҳақда таъкидларкан, куч қўллаш орқали барқарорликка эришиб бўлмаслигига урғу берди:
"Ўзбекистон ҳукумати ўтган жума куни намойишчиларга қарата ўт очгани борасидаги хабарлардан чуқур ташвишдамиз. Биз қуролсиз аҳолига муросасиз куч қўлланилганини кескин қоралаймиз ва бунинг оқибатида ўзбек фуқаролари ҳалок бўлганидан афсусдамиз. Биз Ўзбекистон ҳукуматини вазминликка чақириб келганмиз ва ҳозир ҳам шуни таъкидлаймизки, зўравонлик йўли билан ҳеч қачон узоқ муддатли барқарорликни таъминлаб бўлмайди", - деди Ричард Баучер.
Ундан олдин АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Андижондаги қонли воқеаларга муносабат билдириб, келажакда шундай воқеалар такрорланмаслиги учун Ўзбекистон ҳукумтини сиёсий ислоҳотлар йўлидан боришга даъват этганди.
Ричард Баучер ҳам ўз чиқишида барқарорлик ислоҳотларнинг амалга ошишига боғлиқ эканини қайд этди:
"Ўзбекистонда барқарорлик ҳукумат қўлидадир. Яъни ҳукумат фуқаролик жамияти ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш, сиёсий, иқтисодий, қонун устиворлигини таъминлаши ҳамда инсон ҳуқуқлари муаммоларини ҳал этишига боғлиқ. Биз бу борадаги кўрсаткичлардан ташвишдамиз ва Ўзбекистон билан шу соҳаларда муаммоларни ҳал этиш борасида ишларни давом эттирамиз", - деди Ричард Баучер.
XS
SM
MD
LG