Линклар

Афғонистон ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ мамлакатдаги вазият бир ҳафта давом этган зўравонликлардан кейин анча тинчланганини айтди.


Токиога расмий сафар билан борган Абдуллоҳ Япония Бош вазири Жуничиро Коизуми билан учрашувдан сўнг мамлакатдаги вазият назоратга олинганини баён қилди.
Ўтган ҳафта юз берган норозилик намойишлари оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган ва 100дан ортиқ одам жароҳатланган эди. Норозилик намойишларига “Нюсуик” журналилида эълон қилинган Гуантанамо қамоқхонасида АҚШ ҳарбийларининг Қуръонни таҳқирлагани ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлган эди.
Айни пайтда, Афғонистонда Италиялик аёл ўғирлаб кетилгани хабар қилинмоқда.
Бугун Озодлик радиосининг Афғонистон бюросига телефон қилган киши италиялик Клементина Кантонини гаровга олгани ва унинг озод этилиши учун бир нечта талаби борлигини маълум қилган.
Ўзини Қалъа Жала қишлоғидан Темур Шоҳ, деб таништирган киши, италиялик аёлнинг озод этилиши учун Кобул радиосининг ёшлар дастури эфирга узатилмаслиги, мамлакатга алкогол ичимликларини импорт қилишни тўхтатиш ва Афғонистонда мадрасалар очилишини талаб қилган.
XS
SM
MD
LG