Линклар

Москвада Юкос компанияси асосчиси Михаил Ходорковский ва унинг бизнес ҳамкори Платон Лебедев устидан ҳукм ўқиётган суд пайшанба кунгача танаффус эълон қилди.


Сешанба куни судья Ирина Колесникова Ходорковский ва Лебедев бир неча айблов, жумладан солиқ тўлашда бўйин товлаш, фирибгарлик ва мулкни талон тарож қилганликда айбланаётганини айтди. Лекин етти айбловнинг ҳаммаси бўйича якуний ҳукм ҳали ўқилгани йўқ.
Прокурорлар судланувчиларнинг иккаласига 10 йилдан қамоқ жазоси белгиланишини сўрамоқда.
Россиянинг ўтмишда энг бадавлат кишиси ҳисобланган Ходорковсикй ва Лебедев уларга қўйилаётган айбловлар аоссиз эканини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG