Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:56

Россия элчихонаси пикет қилинди


Зикрилло Ишонч Андижон воқеаларига Россия ҳукумати, Давлат думаси, баъзи оммавий ахборот воситалари томонидан билдирилган фикрларга норозилик сифатида 19 май куни мазкур давлатнинг Тошкентдаги элчихонаси пикет қилинди.

Пикетда Ўзбекистон ҳукуматига мухолифатда бўлган партиялар вакиллари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари иштирок этди.

Пикетчиларнинг сўзларига қараганда, Россиянинг айрим оммавий ахборот воситалари бу воқеаларни Ўзбекистон ҳукумати нуқтаи назаридан туриб ёритган. Россия расмийлари эса Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирган.

“Озод аёл” ташкилоти раҳбари Гавҳар Орипова Россия расмийларининг ўзбек ҳукумати тутган йўлни қўллаб-қувватлашини оқлаб бўлмаслигини таъкидлади.

Пикетда журналист ва кузатувчи сифатида қатнашган “Озод овоз” ташкилоти раҳбари Бобомурод Абдуллаевнинг маълум қилишича, акция бошланиши арафасида унинг 10 га яқин иштирокчисини ҳуқуқ-тартибот ходимлари куч ишлатган ҳолда машинага тиқиб, номаълум томонга олиб кетган.

Россия элчихонаси вакиллари пикетчилар билан мулоқот қилишни истамади.
XS
SM
MD
LG