Линклар

Журналистдан Андижондан чиқиб кетиш талаб қилинди


Шайбон 17 май куни “Озодлик” радиоси мухбири Турғунбек ва мазкур радионинг рус хизмати мухбири Андрей Бабицкий Андижонда ҳарбийлар томонидан бир муддат ушлаб турилди.

Кечки соат 21 лар атрофида Турғунбекнинг Андижондаги уйи олдида қуролланган икки аскар уларни қўли кўтарилган ва ерга ётқизилган ҳолатларда бир соатга яқин ушлаб турди.

Кейин ҳарбийлар ҳужжатларни текширди ва Турғунбекнинг уйига кириб борди. Улар уйда икки соатга яқин бўлди.

Шундан сўнг етиб келган яна бир гуруҳ Андрей Бабицкийнинг Андижондан чиқиб кетишини талаб қилди. Улар ўзларининг бу талабига бирорта изоҳ билдирмади.
XS
SM
MD
LG