Линклар

logo-print

18 май куни Ўзбекистон ҳукумат расмийлари бир гуруҳ хорижий журналистлар ва дипломатларни жума куни юзлаб намойишчилар хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган Андижон шаҳрига олиб борди.


Мухбирларнинг хабар қилишича¸ ҳукумат расмийлари Андижонга олиб борилган журналистлар ва дипломатларни назорат қилиб турган ва маҳаллий халқни уларга яқинлаштирмаган.
Дипломатлар қаторида Андижонни бориб кўришга муваффақ бўлган Чехия респуликасининг Ўзбекистондаги элчиси Алеш Фойтек бу ҳақда бундай дейди:
“Маҳаллий аҳоли билан учрашув масаласига келсак, воқеада ҳалок бўлган милиционернинг онаси билан учрашдик. Ундан ташқари у ерда фақат расмийлар бор эди холос. Расмийлар бунинг сабабини хавфсизлик чоралари билан тушунтирдилар”, - деди Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси.
15 мактаб олдидаги кўчада, воқеа гувоҳларининг айтишича, кўплаб одамлар отиб ўлдиирилган эди¸ бу мактабга кира олдигизми, деган саволга Чехия элчиси бундай жавоб берди.
“Мактабга бора олганимиз йўқ. Чунки хавфсизлик мақсадларида Ўзбекистон расмийлари бизни олиб борган жойлардан бошқа жойларни кўрганимиз йўқ”, - деди Фойтек.
Андижон сафари режалаштирилганидан анча қисқа¸ фақат бир ярим соат давом этди.
XS
SM
MD
LG