Линклар

Тожикистонда мамлакат Хавфсизлик Кенгаши Котиби Амирқул Азимов Ўзбекистон ҳукуматининг Андижонда қўллаган чораларини тўғри дея баҳолади.


Азимовнинг айтишича, агар шундай чора кўрилмаганида, тартибсизликлар бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқалиши мумкин эди.
Шунингдек Азимов, агар Тожикистон 1992 йилда шундай чора қўллаганда эди, беш йиллик фуқаролик уруши олди олинган бўларди, деб айтди.
"Ўзбекистон ҳукумати конституция доирасида амал қилди. Биз ўзга давлат ички ишига аралашмаймиз. Албатта қон тўкилишини қўлламаймиз, лекин конституцияга қарши тартибсизликлар олди олинди", - деди тожик ҳавфсизлик расмийси.
XS
SM
MD
LG