Линклар

Айни пайтда дунё жамоатчилиги Андижонда тинч аҳолига куч қўлланганини қораламоқда.


Ўзбекистондаги қонли воқеалар Британия парламентида ҳам мухокама этилган ва кўпчилик депутатлар Ўзбекистондаги воқеани "ички репрессия" сифатида таърифлаганлар. Британия парламенти депутати парламентнинг Марказий Осиё бўйича қўмитаси раиси муовини Дэвид Чайтор бу ҳақда айтаркан, Ўзбекистонга нисбатан бошидан кескин сиёсат қўлланмаганидан афсусланиш изҳор этди.
"Бу ўта жиддий, нохуш ходиса. Ҳукуматимиз бу борада ҳозир кескин мавқъэини намаён этаётганини мен олқишлайман. Балки аввалдан Ўзбекистонга нисбатан шундай кескин позиция тутиш керак эди, яъни собиқ элчимиз Крейг Мюррей бу борада очиқ айтган пайтда шундай кескин сиёсат тутиш лозим эди", - деб айтди жаноб Чайтор.
Британия Парламенти депутати, шунингдек, Ўзбекистонда сўнгги йилларда қайд этилган инсон ҳуқуқлари бузилиш холатлари мутлақо қабул қилиб бўлмас холат экани, жаҳон оммавий ахборот воситалари эътибори ҳозирда ёпиқ жамиятлар, хусусан Ўзбекистонга қаратилаётганидан мамнунлигини ва халқаро ҳамжамият аралашуви муҳим масала эканини айтди.
"Мамлакатда мустақил тергов ўтказиш чақириғи мутлақо тўғри қарордир. Халқаро ҳамжамият аралашуви ҳозир ўта муҳим. Сабаби Андижон воқеалари борасида Президент Ислом Каримов келтираётган версия Ғарб келтираётган версиядан кескин фарқ қилади. Шу боис масала мохиятига етиш учун мустақил тергов ўтказиш ўта зарур", - деди Британия Парламенти депутати Дэвид Чайтор.
XS
SM
MD
LG