Линклар

Швейцария Тараққиёт ва Ҳамкорлик Агентлиги Андижондаги қонли воқеалар боис Ўзбекистонга ёрдам дастурини қайта кўриб чиқажагини маълум қилди.


Агентлик вакили Томас Йенатчнинг "Озодлик" мухбирига айтишича, Ўзбекистонга берилиши кўзда тутилган айрим молиялар тўхтатилиши ҳам мумкин.
"Биз Ўзбек қўшинлари Андижондаги тинч аҳолига куч қўллагани билан боғлиқ воқеалардан кейин Ўзбекистонга оид дастурларимизни қайта кўриб чиқишга қарор қилдик. Тасдиқланган маълумотларга кўра, ҳукумат кучлари Андижонда қуролсиз одамларга, аёлларга қарата ўт очган. Биз бунга қаршимиз ва бундай хунрезликни қўлламаймиз. Бизнинг хоҳишимиз инсон ҳуқуқлари ҳурмат этилишидир", - деди Швейцария Тараққиёт ва Ҳамкорлик Агентлиги вакили.
XS
SM
MD
LG