Линклар

Айни пайтда дунё ҳамжамияти, хусусан Қўшма Штатлар ва Британия Андижондаги воқеалар юзасидан мустақил тергов бошлаш керак, деган қатъий талабда.


Вашингтонга сафар қилган Британия Ташқи ишлар вазири Жэк Стро Андижондаги қонли воқеа аянчли бўлгани ва Ўзбекистон хавфсизлик кучлари тинч аҳолига қарата ўт очгани борасидаги хабарларга аниқлик киритиш ва жавобгарларни аниқлаш мақсадида зудликда мустақил тергов ўтказиш зарурлигини гапирди.
"Бу қандай содир бўлгани, қандай қилиб юзлаб одамлар ҳалок бўлгани ва бунга ким жавобгар, деган саволларга аниқлик киритиш мақсадида зудликда мустақил, халқаро тергов ўтказилиши керак деб ҳисоблайман. Тергов ишонарли, шаффоф ва тегишли халқаро тузилмалар жалб этилган холда ўтказилиши керак", - деди Стро.
Кеча хорижий давлат дипломатлари ва журналистлар Ўзбекистон ҳукумати расмийларининг қаттиқ назоратида бир неча юзлаб намойишчилар ҳалок бўлгани айтилган Андижонга сафар қилдилар. Бироқ дипломатлар оддий одамлар билан суҳбат қилиш, ҳамда жасадлар йиғилгани айтилган жойлар ёки шифохоналарга бориб яраланган кишилар билан учрашиш таклифига рад
жавоби олганлар.
Британия Ташқи ишлар вазири Жек Стро яна бир бор Ўзбекистон рахбариятини шаффофликни таъминлашга чақирди. Аввалроқ Қўшма Штатлар ҳам БМТнинг Инсон ҳуқуқлари идораси ҳам Андижон воқеалари юзасидан мустақил тергов бошлаш чақириғи билан чиққанди.
Ўзбекистон ҳукумати Андижон отишмаларида 169 кишининг ўлдирилганини иддао қилмоқда, бироқ мухолифат вакиллари ва воқеа гувоҳлари 745дан ортиқ одам ҳалок бўлганини айтишган. Улардан 500дан зиёди Андижонда, 200га яқини Пахтаобод яқинида ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG