Линклар

logo-print

Маркази Ню Йоркда жойлашган Хьюман Райтс Уотч ташкилоти Бишкек ҳукуматини қочқинларнинг чегарадан ўтишларига қаршилик қилмасликка чақирди.


Ташкилот тарқатган баёнотда Ўзбекистондаги таназзул тугамагунча Қирғизистон қочиқинлар учун ўз чегарасини ёпмай, қочқинларнинг ўтишига қаршилик кўрсатмай туриши кераклиги айтилади. Аввалроқ Қирғизистон томони ўзбек қочқинлари чегарадан ўтишлари учун беш кунлик муддат белгилашни режалаганди. Ҳозирда Қирғизистон томони қочқинларнинг ўтишига қаршилик кўрсатмаяпти. Аммо улар паспортларини кўрсатган холда ўтишлари керак, деган талаб бор. Хьюман Райтс Уотч ташкилоти вакиллари эса, қочқинлар учун қўйилган бундай талаб 1951 йилда имзоланган Кочқинлар бўйича халқаро конвенцияга зид эканини айтишмоқда.
Андижондаги зўравонликлар боис юзлаб ўзбек қочқини Қирғизистонга ўтган эди. Мухбиримиз билан суҳбатда улар Андижонда ўзбек аскарлари ўқидан зўрға омон қолишганини ва ўзга давлат чегарачилари улар билан яхши муруватда бўлишаётганини айтишди.
Қирғизистон расмийларига кўра, ҳозирда Сўзоқ ва Бозорқўрғон туманларидаги қочқинлари лагерида жами 500дан ортиқ ўзбек қочқини бор. Қирғизистон ҳукумати ва халқаро ташкилотлар томонидан уларга зарурий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Ўзбекиситон томони эса уларни қайтариб олишга тайёрлигини билдирган.
XS
SM
MD
LG