Линклар

Ўзбекистон ҳукумати Қорасув шаҳрини қайта назорати остига олганини иддао қилмоқда.


Маҳаллий аҳолига кўра, шаҳарда ўтказилган ҳарбий амалиётида 200дан 1000га яқин ўзбек аскари қатнашган ва улар бир қанча одам, шу жумладан исёнчилар етакчиси экани айтилаётган Баҳтиёр Рахимовни хибсга олган.
Қорасувлик Сожида Қалдарова гапиради.
200 минг аҳолисига эга Ўзбекистоннинг ушбу шаҳарчаси сўнгги кунларда Андижондан қочган ва Қирғизистонга ўта олмаган намойишчилар назоратида бўлиб келаётганди.
"Озодлик" мухбири Турғунбек Қорасув шаҳридаги сўнгги вазият ҳақида мана буларни хабар берди.
Мухбиримизга кўра, Қирғизистон чегараси очиқ. Фақат одамлар Қирғизистонга паспортлари текширилиб ўтказиляпти.
XS
SM
MD
LG