Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:34

Г.Нуруллаева: “Бундай уюшмага аъзоликдан ор қиламан”


Феруза Таниқли ўзбек шоираси Гулчеҳра Нуруллаева Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан воз кечганини маълум қилди.

“Фақат тепадагилар нимани буюрса, ўшани ижро этаётган ёзувчилар ва шоирлар уюшмаси аъзоси бўлишни ўзимга ор биламан”, - деди Г.Нуруллаева.

Г.Нуруллаеванинг сўзларига қараганда, Андижон фожеаси аслида ўзбек зиёлилари, хусусан, шоиру ёзувчиларининг 15 йилдан буён ҳақиқатни сўзламай, сукут қилиб келаётганининг оқибатидир.

“Шоир-ёзувчилари ёнида туриб, доим ҳақиқатни айтиб келса, мана шундай фожеалар бўлмас эди, - деди Г.Нуруллаева. - Бизнинг фожеамиз ўзбек зиёлилари, айниқса, шоир ва ёзувчилари маддоҳларга айланиб қолганида, тилларини кимларгадир бериб қўйганидадир”.

Шоиранинг таъкидлашича, у 1991 йилда – ёзувчиларнинг сўнгги қурултойида мавжуд барча унвон ва мукофотларидан воз кечган эди. Ўшанда бирорта ёзувчи ва шоир унинг ҳолатини ҳис қилганини сезмаган. Уюшма аъзолигидан чиқишини ҳам улар қандай қабул қилиши унга қоронғудир.

Г.Нуруллаеванинг билдиришича, шу кунларда ўзбекистонлик бир гуруҳ шоиру ёзувчилар Андижон воқеаларини ўрганиш мақсадида воқеа жойига сафарда юрибди. Бироқ улар бу сафарда кўрганларини ошкор эта олмай, асл ҳақиқатни ичига ютади.
XS
SM
MD
LG