Линклар

Айбдорлар жазоланиши шарт


“Озодлик” радиоси Ўзбекистон ҳукуматига мухолифатдаги “Эрк” демократик партиясининг Бухоро вилояти бўлими раиси Насрулло Саидовнинг Андижон воқеаларига муносабати:

“Андижон воқеалари бухоролик мухолифатчиларни ғазабга келтирди.
Тинч намойишга чиққан аҳолининг қурбон бўлиши қалбимизни ларзага солди. Бу воқеалар, албатта, жаҳон жамоатчилиги олдида ошкора ўрганиб чиқилиши ва айбдорлар жазоланиши шарт. Ўлганларнинг охирати обод бўлсин.

Ўзбекистонда мухолифатни таъқиб қилишга чек қўйилмоғи зарур. Сиёсий жараёнлар стихияли тарзда давом этиб, жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Сиёсий жараёнларнинг ташкилий жиҳатдан бошқарилишини ва демократик мулоқотлар олиб борилишини таъминлаш учун ҳар қандай жамиятда мухолифат бўлиши лозимлигини, наҳотки, Каримов ҳукумати тушуниб етмади?

Зулм зулмни туғдиради. Зулм ва тазйиқ билан жамиятни бошқариб туриш узоқ давом этмаслиги аниқ”.
XS
SM
MD
LG