Линклар

Ўзбекистон ҳукуматининг махсус кучлари исëнчилар етакчиси эканлиги айтилаëтган шахсни қамоққа олган.


Бахтиëр Раҳимов исмли бу шахс кеча тонг отишидан олдин Қорасувдаги уйида қўлга олинган.
Раҳимовнинг синглиси Юлдуз Раҳимованинг айтишича¸ Бахтиëрни ҳукумат кучлари милтиқ қўндоғи билан орқаси ва бошига урганлар¸ тепкилаганлар ва у билан бирга
14 ëшли ўғлини ҳам олиб кетганлар.
Кеча Раҳимов мухбирларга Ўзбекистонда Исломий ҳукумат ташкил этишга ëрдам беришини айтган эди.
Венадаги инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро Ҳелсинки федерацияси ҳамда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг билдиришича¸ ўзбек милицияси ва хавфсизлик кучлари Андижон воқеаларида мингдан зиëд қуролсиз фуқарони ўлдирган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG