Линклар

logo-print

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сизоқ туманидаги Қорадарё қишлоғида Ўзбекистоннинг Андижон вилоятидан қочиб ўтган бешюздан ортиқ одам яшамоқда.

  • Ҳасанжон

20 май куни бу лагерда яшаётган ўзбекистонлик қочқинлар дунё ҳамжамиятига йўллаган мурожаатларини халқаро оммавий ахборот воситалари мухбирларига ўқиб эшиттирди.
Мурожаатда халқаро ҳамжамият Андижондаги воқеаларга холис баҳо бериши зарурлиги, қочқинлар ва уларнинг Андижонда қолган қариндошлари ҳаётига Ўзбекистон ҳукумати томонидан тахдид қилиниши мумкинлиги тўғрисида гап боради.
Шунингдек, Ўзбекистонлик қочқинлар етти кишидан иборат сиёсий қичоқлар қўмитасини тузганликларини ҳам эълон қилдилар. Қўмита аъзолари исм-шарифлари ҳозирча сир сақланмоқда. Бу қўмита аъзоларидан бирининг Озодлик радиоси мухбирига айтишича, сиёсий қочоқлар қўмитаси Қирғизистонда яшаётган ўзбекистонлик қочқинлар номидан фаолият кўрсатади.
XS
SM
MD
LG