Линклар

20 май куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти тарқатган баëнотда Ўзбекистон ҳукумати 13 майда Андижонда рўй берган воқеалар юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирилади.


Баëнотда айтилишича¸ бундай текширув ўтказиш масалага ойдинлик киритади ва минтақа барқарорлигига хизмат қилади.
Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Венадаги матбуот вакили Кеит Янкс Озодлик радиосига берган суҳбатида¸ Ўзбекистон ушбу ташкилотга аъзо бўлгани учун биз воситачилик қилишни таклиф этамиз ва ҳали ҳам Каримов ҳукумати томонидан бирор жавоб бўлишини умид қиламиз¸ деди.
“Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси Дмитрий Рупел Ўзбекистонда рўй берган воқеа хусусида чуқур ташвишланиш билдирди ва бундан ташқари Тошкент ҳукуматини масалани куч билан эмас¸ сўзлашувлар орқали ҳал қилишга ҳаракат этишга чақирди. Шу билан бирга у ЕХҲТнинг воситачилик қилишга ҳаракат қилиб кўришини ҳам таклиф қилди”¸ - деди ташкилот вакили.
XS
SM
MD
LG