Линклар

Жума куни НАТО ташкилоти Бош котиби генерал Яп де Хооп Схеффер Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон воқеалари юзасидан халқаро тергов олиб боришни рад этганини танқид қилиб¸ бу Ўзбекистоннинг НАТО билан тинчлик учун ҳамкорлик дастури доирасидаги муносабатларига зарар етказиши мумкин¸ деб баëнот берди.


Ўзбекистон ҳукумати ўтган жума куни Андижонда юз берган отишмаларда 169 одам ҳалок бўлганини айтмоқда. Ҳукуматга кўра¸ унинг кучлари террорчилар етакчилигидаги бандитлар исëнини бартараф этган.
Бироқ халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва Ўзбекистон мухолифатининг билдиришича¸ ҳодисада ҳалок бўлганлар сони мингдан зиëд бўлиши мумкин. Қурбон бўлганларнинг кўпчилиги оддий фуқаролар¸ аëллар ва болалардир.
XS
SM
MD
LG