Линклар

20 май куни АҚШ ва Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукумати БМТнинг ўтган ҳафта Андижонда рўй берган зўравонлик юзасидан тергов олиб бориш тўғрисидаги таклифини рад этганидан афсусланиш изҳор этди.


АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Ричард Баучер Вашингтон аслида Андижонда қандай воқеа содир этилгани юзасидан ҳаққоний ва шаффоф текширув олиб бориш тўғрисида босим қилишни давом эттиради¸ деди.
Европа Иттифоқи матбуот вакили Эмма Удвин Ўзбекистон ҳукумати ўз қарорини қайта кўриб чиқиши кераклигини таъкидлади ва яқинда бир гуруҳ дипломатлар ва журналистларнинг Андижонга олиб борилгани етарли эмас¸ деб фикр билдирди.
“Андижонга олиб борилган хорижий дипломатлар ва журналистлар ҳақиқатни излаб топувчи мутахассислар гугуҳи ўрнини қоплолмайди. Мутахассислар гуруҳи ҳозир бизга қаронғи бўлган масалага аниқлик киритиши мумкин”¸ - дейди Европа Иттифоқининг матбуот вакили.
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари душанба кунги учрашувларида Ўзбекистондаги вазиятни муҳокама этишлари кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG