Линклар

Айни пайтда Андижондаги қонли воқеалар борасида мустақил тергов бошлаш юзасидан Ўзбекистонга нисбатан халқаро босимлар кучаймоқда.


Европа Иттифоқи, Қўшма Штатлар, Шимолий Атлантика Ҳарбий Блоки, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти мустақил тергов бошлаш чақириғи билан чиқишган ва зудликда Андижонда тинч намойишчиларга қарата ўт очишга ким буйруқ берганини ва бунга жавобгарларни аниқлаш борасида халқаро кузатувчиларнинг зўравонлик содир этилган худудларга боришига рухсат беришни Тошкент ҳукуматидан талаб этишган. Айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов тарафидан бунга рад жавоби берди. Халқаро ташкилотлар эса Ўзбекистон ҳукусматининг бундай ёндашувидан хавотирда. Жумладан НАТО Бош котиби Яаап де Хууп Схеффер жаноблари Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро тергов борасидаги раддияси Ўзбекистон-НАТО ҳамкорлигига путур етказиши мумкинлигини айтди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котиби Кофи Аннан пайшанба кунги телефон суҳбатида Президент Каримов мустақил тергов борасидаги таклифни рад этганини билдирганди. Аммо, Ўзбекистон Президенти маъмуриятидагилар Каримов ва Аннан ўртасидаги телефон суҳбатида мустақил тергов масаласи кўтарилмаганини айтишди.
Шунингдек Халқаро Қизилхоч ташкилоти ҳам ходимлари Андижонга киритилишини сўраб Ўзбекистон раҳбариятига мурожаат этганини маълум қилди. БМТ Инсон ҳуқуқлари эксперти Филип Алстон ҳам Ўзбекистон ҳукуматидан вазиятни ўрганиш учун мамлакатга киришга рухсат сўраган. Ҳозирча уларнинг бу илтимоси Ўзбек расмий қондирилмаган.
Европа Иттифоқи Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мустақил тергов ўтказиш чақириғига рад жавоби берганидан афсусланиш билдирди. Аввалроқ Ўзбекистон томони дипломатларнинг Андижонга борганликлари тергов учун хожат қолдирмаганини баён қилганди. Европа Иттифоқи матбуот вакили Эмма Удвин эса Ўзбекистон ҳукуматини мустақил тергов ўтказиш масаласини яна бир бор ўйлаб кўришга чақирди.
"Дипломат ва журналистларнинг бир неча кун олдин ҳукумат расмийлари назоратида Андижонга борганликлари профессионал тергов ўрнини боса олмайди ва бу фактларни юзага чиқариш учун етарли эмас", - деди Европа Иттифоқи мулозими. Ушбу хафта бошларида 80га яқин дипломат ва журналистлар Ўзбекистон Ички ишлар вазири қаттиқ назоратида Андижонга боришган, аммо одамлар билан учрашиш, ўликлар тўпланган жойларни ва касалхоналарни бориб кўриш имкони уларга берилмаганди.
Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистондаги вазиятни душанба куни мухокама этишлари кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG